Қўшма Штатлар 19 давлатдан грин-карта эгалари ишини кўриб чиқишни бошлайди
ASTANA. Kazinform - АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти муаммоли деб ҳисоблаган мамлакатлардаги грин-карта эгаларини синчиклаб кўриб чиқишни буюрди, деб хабар беради Kazinform мухбири NBC Newsга таяниб.
"Президентнинг кўрсатмаси билан мен хавотир туғдирадиган мамлакатдан келган ҳар бир хорижий фуқаронинг грин-картасини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқишни буюрдим", - деди АҚШ Фуқаролик ва иммиграция Хизмати директори Жозеф Эдлоу пайшанба куни тушдан кейин қилган баёнотида.
Эдлоунинг айтишича, мамлакатни ҳимоя қилиш «ҳамон энг муҳим масала» бўлиб қолмоқда ва «америка халқи олдинги маъмурият олиб борган беқарор кўчириб ўтказиш сиёсати учун жавоб бермайди».
At the direction of @POTUS, I have directed a full scale, rigorous reexamination of every Green Card for every alien from every country of concern.
— USCIS Director Joseph B. Edlow (@USCISJoe) November 27, 2025
Қайд этилган 19 давлат орасида - Афғонистон, Гаити, Эрон ва Венесуэла бор.
Июнь ойи бошида Оқ уй 12 давлат: Афғонистон, Бирма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг АҚШга киришини чеклаган эди. Шунингдек, етти давлат фуқаролари учун ҳам кириш қисман чекланди: Бурунди, Куба, Лаос, Сьерра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла.
Баёнот Оқ уй яқинида Миллий гвардия аскарларига қилинган ҳужумдан бир кун ўтиб берилди. Расмийлар гумонланувчининг Афғонистон фуқароси эканлигини аниқлади.