Қурултойнинг Қизилўрдада ўтиши қандай аҳамиятга эга
АSTANА. Kazinform – Миллий қурултой – мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни муҳокама қилиб, аниқ қарорлар қабул қилинадиган майдон. Жорий йилги йиғилиш ҳам шу муҳим вазифаларни амалга ошириш мақсадида Қизилўрдада ўтказилади. Нима учун Қизилўрда танланди? Бу саволнинг жавобини Kazinform мухбири ўрганди.
Тарихий давомийлик: Улитаудан Қизилўрдагча
Кўчманчилар қурултойи – ҳун давридан бошланиб, туркий даврда шаклланган ижтмоий-сиёсий тизим. Дала фалсафасига асосланган бошқарув усули турли қабилаларни бир жойга тўплаб, мамлакат масалаларини биргаликда муҳокама қилишга йўл очган. Бу анъана бугунги Миллий қурултойнинг чуқур тарихий илдизлари борлигини кўрсатади.
Агар давом эттирсак, давомийликни боғлаган биринчи Миллий қурултой муқаддас Улитауда ўтди. Иккинчи йиғилиш туркий дунёси маънавий маркази – Туркистонда ташкил этилди. Учинчи йиғилиш Ёйиқ қирғоғида, Атирау ҳудудида ўтказилди. Тўртинчи қурултой табиати ва тарихи уйғунлашган Бурабайда давом этди. Бу йил, 20 январь куни Миллий қурултой аъзолари Сирдарё бўйида, Қизилўрда шаҳрида йиғилади.

Қўрқит ота номидаги Қизилўрда университети доценти, тарих фанлари доктори Дастан Сатбайнинг айтишича, йиғилишнинг Қизилўрдада ўтишида стратегик аҳамият мавжуд.
– Сақлар давридан бошлаб Сирдарё бўйи Қозоғистон ҳудудида яшаган халқларнинг паноҳи бўлган, стратегик жиҳатдан жуда қулай ҳудуд ҳисобланган. Қозоқ хонлиги ва жунғор босқини даврида ҳам Сирдарё бўйи ҳарбий-сиёсий аҳамиятга эга катта плацдарм вазифасини бажарган. Тарихга назар ташласак, Қозоқ хонлиги қурултойларининг асосий қисми Туркистон ва Сиғноқ шаҳарларида ўтган. Шу жиҳатдан олганда, навбатдаги Миллий қурултойнинг Қизилўрдада ўтиши – тарихий узвилийликнинг қонуний давоми, – дейди олим.

Тарихчи Қизилўрданинг Қозоғистон тарихидаги алоҳида мақомига ҳам эътибор қаратади. Унинг бир даврда мамлакат пойтахти бўлгани бугунги қурултойнинг аҳамиятини кўрсатади.
– Мамлакат тарихида алоҳида из қолдирган Алаш фаолларининг ҳаёти ва фаолияти Қизилўрда билан чамбарчас боғлиқ. 1925-1929 йилларда мамлакат пойтахти бўлган даврда давлат ривожланиши ва миллий цивилизация янги босқичга кўтарилди. 1925 йил 15 апрелда Ақмешит шаҳрида Қирғиз (Қозоқ) АССР Кенгашларининг V съезди ўтиб, шу йиғилишда халқимизнинг тарихий номи – «қозоқ» номи қайтарилди. Шунингдек, Ақмешитт шаҳрини Қизилўрда деб аташ тўғрисида қарор қабул қилинди. Бешинчи бутунқозоқ съездида қабул қилинган шу тарихий ҳужжатнинг нусхаси бугунги кунда музейда сақланмоқда, – дейди Дастан Сатбай.

Олим Алаш фаолларининг Қизилўрдадаги фаолиятига алоҳида тўхталди.
– Алаш зиёлилари Ақмешитга келиб, беш йилга етмайдиган вақт ичида мамлакат ривожига беқиёс ҳисса қўшди. Қизилўрдада қозоқ мамлакатининг Ҳукумат уйи қурилди, илк газеталар ва журналлар чиқарилди, биринчи театр очилди. Бир сўз билан айтганда, Алаш фаоллари ўзларига юклатилган тарихий вазифани шараф билан бажарди. Шу даврда Серали Лапин, Смағул Садуқасов каби шахсларнинг асосий мақсади – қозоқ халқи зич жойлашган ҳудудни мамлакат пойтахти қилиш эди. Миллий қурултойнинг айнан шу тарихий аҳамияти катта ҳудудда ўтиши хурсанд қилади, – дейди тарихчи.

Қурултойда нималар айтилади?
Мажилис депутати, Миллий қурултой аъзоси Самат Нуртаза ҳам навбатдаги йиғилишнинг Қизилўрдада ўтиши рамзий аҳамиятга эга ҳодиса деб баҳолайди. Унинг айтишича, тарихий шаҳар бугунги кунда янгиланиб, замонавий кўринишга эга бўлган. Шундай серқирра муҳитда давлат ривожига оид кенг қамровли ғоялар ва долзарб ташаббуслар кенг муҳокама қилинади.
– Бу – фақат йиғилиб, маълум бир масалаларни айтиб, тарқаладиган йиғилиш эмас. Миллий қурултой аста-секин жамиятдаги долзарб муаммолар очиқ кўтариладиган, жиддий фикр алмашиш бўладиган майдонга айланиб бормоқда. Бу сафар ҳам жамият фаоллари ва қурултой аъзолари мамлакатни ташвишга солган муаммоларни жасорат билан кўтариб, умумий фикр шакллантириш имкониятига эга бўлади. Ўтган йили Қизилўрда шаҳрининг Қозоғистон пойтахти бўлганига 100 йил тўлди. Шунинг учун тарихий ҳудудда муҳим қарорлар қабул қилинади, деган ишонч катта, – дейди қурултой аъзоси.

Депутатнинг фикрича, мазкур анжуманда асосий эътибор сиёсий ва парламент ислоҳотига қаратилиши мумкин. У XXI аср талабларига мос яшайдиган давлатнинг янги қоидалари шу минбарда кенг таништирилади, деб ҳисоблайди.
– Президент минбарда сиёсий ислоҳотларга оид муҳим масалаларни кўтариши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ижтимоий муаммолар ҳам эътибордан четда қолмайди. Қурултой аъзолари – ҳар соҳанинг малакали мутахассислари. Шунинг учун таълим соҳасидаги муаммолар, армиядаги масалалар, сув танқислиги билан боғлиқ жамиятда тўпланган муаммоларнинг кўтарилиши қонуний, – дейди Самат Нуртаза.
Айтиб ўтиш жоизки, Миллий қурултой ташаббуси билан бугунги кунгача бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинган. Улар орасида аёлларнинг ҳуқуқи ва бола хавфсизлигини кучайтириш, вейп савдосини тақиқлаш, давлат мукофотлари ва ономастикага оид қонунлар мавжуд. Шунингдек, вандализмга қарши ва ўйин бизнесини чеклашга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниб, наркотик ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришга оид тузатишлар киритилгани ҳам ёддан чиққани йўқ.