Қурултой сайловлари август ойида бўлиб ўтади — Президент

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев олимларни тақдирлаш маросимида Конституция кучга кирган пайтдан бошлаб бир палатали Қурултойга сайловлар ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолашини маълум қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Құрылтай сайлауы тамыз айында өтеді - Президент
Коллаж: Ақорда

“Давлат раҳбари сифатида мен мамлакатимиз учун муҳим воқеалар ҳақида олдиндан ахборот беришни жуда муҳим деб биламан. Конституция кучга кирган пайтдан бошлаб бир палатали Қурултой сайловларини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолайман. Сайловлар шу йилнинг август ойида бўлиб ўтади. Мен буни атайлаб эрта айтяпман. Чунки партиялар ўз режаларини аниқлаштириш ва сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга эга бўлишлари керак. Шундай қилиб, партиялар сайловчилар билан тўғри ишлаш учун тахминан беш ойга эга бўладилар. Қурулой сайловлари Қозоғистоннинг бутун сиёсий тизимини кенг қамровли "қайта қуриш" йўлини очади. Шу билан бирга, биз амалга ошираётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жамоатчилик онгида ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшиши керак. Мен бунинг аҳамияти ҳақида бир неча бор гапирганман”, — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар