Кунига 10 минг эмас, 7 минг қадам: соғлиққа фойдаси илмий жиҳатдан исботланди

ASTANA. Kazinform – Кунига 7000 қадам юрадиган одамларда эрта вафот этиш хавфи кунига 2000 қадам юрадиганларга нисбатан икки баравар камроқ. Бу ҳақда DW сайти Lancet Public Health илмий журналига таянган ҳолда маълим қилди.

Күніне 10 000 емес, 7000 қадам: денсаулыққа пайдасы дәлелденді
Фото: Pixabay.com

Олимлар фикрича, кунига тахминан 1 соатлик юришга тенг 7000 қадам мияда деменция ривожланиш хавфини 38 фоизга, депрессияни – 22 фоизга, қандли диабетни эса - 14 фоизга камайтиради. Юришни хуш кўрадиган одамларда хавфли ўсма (саратон) касалликларига чалиниш эҳтимоли ҳам паст бўлади.

Халқаро олимлар гуруҳи 160 000 инсон иштирок этган 57 та тадқиқотни таҳлил қилиб, кунига 10 минг қадам юриш керак деган тавсиянинг илмий асоси йўқ эканини исботлади. Бу рақам илк бор 1964 йил Токио Олимпиадаси олдидан Yamasa Tokei компанияси реклама қилган японча қадам ўлчагич (шагомер) билан оммалашган. У “Manpo-Kei” деб номланган бўлиб, япон тилидан таржима қилинганда “10 000 қадам ҳисоблагич” деган маънони англатади.

“Соғлиқ учун фойда кўриш учун албатта кунига 10 минг қадам юриш шарт эмас”, – дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Кембриж университети олимларидан Пэдди Демпси.

Унинг айтишича, энг катта фойда кунига тахминан 7000 қадам юрилганда кузатилади, шундан кейинги ортиқча ҳаракат айтарли фарқ қилмайди.

“Агар сиз аллақачон кунига 10 минг қадам юраётган бўлсангиз – жуда яхши, давом эттиринг. Лекин агар кунига бор-йўғи 2000-3000 қадам юрадиган бўлсангиз, аста-секин яна 1000 қадам қўшишга ҳаракат қилинг”, – дейди Демпси.

Олимлар хулосасига кўра: «Кунига 10 минг қадам – бу шунчаки маркетинг айёрилиги. Аслида инсон соғлиғи учун 7000 қадамнинг ўзи етарли».

Сўнгги хабарлар