23:30, 16 Февраль 2023 | GMT +5
«Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида Астанада 40 дан ортиқ мактаб қурилади
ASTANА. Кazinform – Астана шаҳри ҳокими ўринбосари Ерлан Бекмирзаев «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасидаги мактаблар қуриш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил учун қарор қабул қилинди, 24 та мактаб қурилиши бошланади, келгуси йили ҳам худди шундай мактаб. 40 дан ортиқ мактаб, бу шаҳар учун жуда катта миқдор», — деди Ерлан Бекмирзаев мутахассислар ва тадбиркорлар билан учрашувда.
Унинг сўзларига кўра, бир қатор сабабларга кўра ўқувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда.
«Ўқувчилар ўрни етишмаслиги ҳақида ҳаммамиз биламиз, уч сменали мактаблар бор. Бундан ташқари, йиллик миграция - ўтган йили аҳоли сони тахминан 100 минг кишига ошди. Аҳоли миграцияси, болалар туғилади. Масалан, 7-9 минг бола 11-синфни тамомлаган бўлса, 25 мингга яқини биринчи синфга борди. Йиллик йиғилиб борувчи бу фарқни биз ёпишимиз керак», — дея қўшимча қилди ҳоким ўринбосари.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев