Кучли ёмғир ва қор: жанубда ҳаво ўзгариб турибди

Жанубда табиат ажаблантиради. Чимкентда кечаси кучли ёғингарчилик туфайли айрим кўча ва ҳовлилар сув остида қолди. Натижада фавқулодда вазиятлар хизмати мутахассислари тунги вақтда сув оқимини бошқа жойга йўналтириш ва тўпланган сувни ҳайдаш ишларини олиб борди.
«Навбатчиликда 114 нафар шахсий таркиб, 38 бирлик техника ва 28 та мотонасос бор эди. Умуман, 12 та манзилга ёмғир сувларини чиқариш учун куч ва техникалар жўнатилди. Шу кунгача 482 куб метр сув тортилиб, 70 дона қум қоплари ётқизилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Хусусий уйларда сув йўқ», - дейилади Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи.
Об-ҳаво кескин ўзгариб, ёмғир қор билан якунланди. Айни пайтда шаҳарда қорни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида автобус бекатлари ва йўлаклар қордан тозаланиб, сирпанишга қарши инерт материаллар қўлланилаётир. Бу ишларга жами 21 техника ва 95 ишчи жалб этилган.
Туркистонда ёмғир оқибатларини бартараф этиш учун 12 сув ташувчи, 1 юк кўтарувчи ва 11 автомашина сафарбар этилган. Аниқланган сув ҳавзаларида 37 та дренаж қазилди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев