14:30, 27 Октябрь 2021 | GMT +5
Кучли ёғингарчилик Сицилияда ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарди
CATANIA. EURONEWS - Kazinform - Сешанба куни оролнинг шарқий қисмида содир бўлган кучли ёмғир оқибатида Сицилияда сув тошқинидан камида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Ёмғирлар дўл ва кучли шамол аралаш бўлиб, маҳаллий аэропорт ишини тўхтатди. Катания порт шаҳрининг тарихий маркази сув остида қолди.
Ушбу кадрлар шаҳарнинг асосий майдони ва унга туташ кўчаларни қандай сув босганини кўрсатади. Маҳаллий маъмурлар кун охиригача зарурий товарлар сотиладиган дўконлардан ташқари барча дўконларни ёпишни буюрди.
Табиий офат орол инфратузилмасига жиддий зарар етказди. Сув оқимлари кўплаб йўл ва кўприкларни вайрон қилди, электр узатиш линияларини ишдан чиқарди, бу эса вазиятни янада оғирлаштирди. Синоптикларнинг фикрича, бу ерда ёмон об-ҳаво бутун ҳафта мобайнида давом этади.