Кристофер Лаксон Янги Зеландиянинг янги бош вазири бўлди

Янги Зеландия Миллий партияси (ЯЗМП) раҳбари Кристофер Лаксон мамлакатнинг 42-бош вазири сифатида қасамёд қилди. Тегишли баёнот Янги Зеландия ҳукумати раҳбарининг Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Лаксон
Фото: Янги Зеландия ҳукумати канцеларияси

-Янги Зеландия Бош вазири сифатида қасамёд қилиш шараф, мартаба ва масъулиятдир, - деди Лаксон.

Вазирлар маҳкамаси раҳбари тез орада 20 та вазирдан иборат бўлган ҳукумат таркибини расман эълон қилиши кутилмоқда: Янги Зеландия Миллий партиясидан (ЯЗМП) 14 та ва АCТ ҳамда “Биринчи навбатда Янги Зеландия” учтадан номзод кўрсатади.

Сўнгги хабарлар