ҚР Ҳукуматида тоғ-кон металлургия комплексини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган йиғилишда тоғ-кон металлургия комплексини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Ҳукуматнинг расмий сайтига таяниб.

Хусусан, геология-қидирув ишларига халқаро стандартларни жорий этиш режалари, шунингдек, конларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Муҳокама чоғида Бош вазир тоғ-кон металлургия мажмуасида янги ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишда давлат ва тадбиркорлик манфаатлари мувозанатини сақлаш зарурлигини таъкидлади

Кенгаш хулосасига кўра, ваколатли давлат органларига бир қатор тегишли топшириқлар берилди.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар
telegram