10:18, 03 Апрель 2023 | GMT +6
ҚР Ҳукуматида санкциялар сиёсатининг Қозоғистон савдо оқимига таъсири муҳокама қилинди
ASTANA. Kazinform – 1 апрель, шанба куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон ташқи савдосининг долзарб масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати сайтига таяниб.
Хусусан, Ҳукумат раҳбарига санкциялар сиёсатининг мамлакат савдо оқимига таъсири, жумладан, савдо тузилмаси ва товарлар етказиб бериш логистикасидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берилди.
Алихан Смаилов давлат ваколатли органларига савдо тартибини бузиш ҳолатлари юзасидан вазиятни назорат қилиб, зудлик билан чора кўриш, тадбиркорлик субъектлари вакилларига кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб боришни топширди.
Фото: primeminister.kz