ҚР Ҳукуматида G4 Сity лойиҳасини амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев раислигида давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда G4 Сity лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

«Астана» халқаро молия маркази АЖ маъмурияти ижрочи директори Нурлан Тоимбекнинг маълум қилишича, G4 Сity лойиҳаси фаолиятнинг зарур соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи маълум миқдордаги ўз ҳужжатларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Шу билан бирга, режалаштириш босқичида G4 Сity ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ҳудудларни олдиндан аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Қолганлари Қозоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

photo

Н.Тоимбек, шунингдек, Қозоғистонда хорижий ишчи кучи иш берувчилар томонидан тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида бандлик масалалари бўйича ваколатли орган томонидан белгиланган ва тақсимланган квота доирасида жалб этилишини таъкидлади. Хорижий ишчиларни жалб қилиш масалаларини тартибга солувчи асосий нормалар Қозоғистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ва «Аҳолининг миграцияси тўғрисида»ги қонунларида назарда тутилган.

G4 Сity лойиҳасининг асосий мақсадлари жамият ижтимоий тузилмасини сифат жиҳатидан ўзгартириш, соғлом, фаол, билимли фуқароларнинг янги авлодини шакллантиришдан иборат. Бу, биринчи навбатда, ҳаёт сифатининг сезиларли даражада яхшиланиши, мамлакатдаги демографик вазиятнинг яхшиланиши, инсон капиталининг ривожланиши учун шарт-шароит яратилиши билан бирга, мамлакатнинг жадал ривожланиши учун шароит яратилишидир.

photo

G4 Сity Ипак йўли бўйлаб янги иқтисодий ва глобал туризм марказига айланиши кўзда тутилган. Кенг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, G4 Сity 2,2 миллиондан ортиқ аҳолига эга интеграциялашган шаҳар сифатида ривожланиши кутилмоқда. G4 Сity 2050 йилга бориб 1,1 миллиондан ортиқ иш ўринларини таъминлайди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ерулан Жамаубаев давлат органлари ва ташкилотларига бир қатор тегишли топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар