ҚР Ҳукуматида баҳорги сув тошқинларига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
Бош вазир Алихон Смаилов сув тошқинларига тайёргарлик бўйича ҳокимликлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида мувофиқлаштирилган иш йўқлигини танқид қилди.
«Март ойи одатдагидан иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Шу боис мамлакатнинг айрим ҳудудларида қорнинг тез эриши вазиятни янада оғирлаштириши мумкин. Айрим вилоятларда бу ҳолат йилдан-йилга такрорланмоқда. Бу, биринчи навбатда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида масъулият юкланиши билан боғлиқ», — деди Бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, сув тошқинларининг олдини олиш ва харажатларни камайтириш бевосита ҳокимликларнинг тизимли фаолияти билан боғлиқ.
«Ҳокимликлар ҳар куни қор тозалаш ва вақтинчалик тўғон қуриш ишларини ўз вақтида амалга ошириши керак. Фавқулодда вазиятлар учун маҳаллий бюджетлардан етарли миқдорда маблағ ажратилиши керак. Сув тошқини олдини олиш билан боғлиқ барча масалалар ҳокимликлар томонидан қатъий назоратга олиниши керак», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай