ҚР Ҳукумати ва Миллий банк тенге курсини мустаҳкамлаш дастурини амалга оширади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Ҳукумати ва Миллий банк тенге депозитларини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди.

«Халқимиз дунёдаги вазиятдан хавотирда. Жамиятда кўплаб саволлар туғилади. Албатта, бу ҳолат иқтисодиётимизга ҳам таъсир қилади. Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, бир неча кун давомида сизлар билан маслаҳатлашиб, зарур қарорлар қабул қилдик.Шундай қилиб, Ҳукумат ва Миллий банк ҳамкорликда чора-тадбирлар режасини амалга оширишга киришдик», — деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, режа инфляцияни назорат қилиш, валюта бозорида барқарорликни сақлаш ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

– Шунингдек, янги иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади. Хусусан, молия бозори барқарорлигини таъминлаш, танга депозитлари, Ҳукумат Миллий банк билан биргаликда танга депозитларини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширади. Унга кўра, танга депозитлари бўйича бонус қўшилиши режалаштирилмоқда», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram