ҚР Ҳукумати томонидан 2023-2027 йилларда Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепциясини тасдиқланди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарининг Қарорини амалга ошириш мақсадида Ҳукумат томонидан 2023-2027 йилларда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. ҚР Бош вазири Алихан Смаилов тегишли қарорни имзолади, дея хабар беради Kazinform.

Концепция қишлоқ жойларининг географик хусусиятлари ва афзалликларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини очиб беришга қаратилган. Унинг доирасида қишлоқ аҳолисининг даромади ва турмуш сифатини оширишга қаратилган турли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил ноябрь ойида Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришгач, ушбу Концепцияни ишлаб чиқиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Ҳужжатда «Овул – мамлакат бешиги» лойиҳаси доирасида қишлоқ аҳолисининг 90 фоизи истиқомат қилаётган, ривожланиш салоҳияти юқори бўлган 3 500 та қишлоқ аҳоли пунктларини комплекс модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бундай аҳоли пунктлари одамларнинг меҳнат қилиши ва яшаши учун қулай шарт-шароит яратилиши туфайли иқтисодий юксалишнинг янги нуқталарига айланади.

Асосий мақсадлардан бири - қишлоқ аҳоли пунктларида ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш. Жумладан, янги мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилади, узлуксиз сув ва электр энергияси, кенг полосали интернет ва космик алоқа билан таъминланади, қишлоқ йўллари сифати яхшиланади, кутубхона, клуб, музей ва кинотеатр каби маданият объектлари, спорт бинолари қурилади, давлат хизматлари марказлари очилади.

Уй-жой қурилишини жонлантириш мақсадида янги ер участкаларига муҳандислик коммуникациялари қурилиши давом эттирилади. Шу билан бирга, қишлоқ аҳоли пунктларида ўз ходимлари учун уй-жой қураётган иш берувчиларнинг харажатлари умумий майдони 100 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган уй-жойлар қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидияланади.

Қишлоқларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий туман ички ишлар бўлимларини барпо этиш, туман марказларида видеокузатув тизимини жорий этиш, қишлоқларда пиёдалар йўлаклари ва чорва моллари борадиган жойларни ташкил этиш, чўмилиш учун жиҳозланган ва рухсат этилган жойларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, чегарадош қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, ишчи кучи етишмайдиган вилоятларнинг чегарадош қишлоқ туманлари аҳолисининг иш ҳақига устама қўшиш имконияти кўриб чиқилади. Шу билан бирга, концепция доирасида тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, янги суғориладиган ерларни ишга тушириш, сув ҳавзаларини реконструкция қилиш ва барпо этиш, ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш ва ҳ.к. тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жонлантириш, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш орқали қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш масаласини ҳал этиш кўзда тутилган.

Шундай қилиб, кичик фермер хўжаликларини бирлаштириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш фермерларга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ем-хашак, агротехника ва ветеринария хизматларига сарфланадиган харажатларни камайтириш, ер участкаларидан, қишлоқ хўжалиги техникасидан биргаликда фойдаланиш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш имконини бермоқда. Бундан ташқари суғориш ва дренаж тизимлари, шунингдек, товарларни воситачиларсиз мунтазам равишда ўтказиш имконини беради.

Умуман олганда, бундай ёндашув қишлоқда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, бозор, транспорт-логистика инфратузилмасини шакллантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳаларининг кенгайиши ҳисобига янги иш ўринлари очилиб, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш учун шароит яратилади. «Қишлоқ жамғармаси» лойиҳаси ана шундай воситалардан бири бўлиб, унинг доирасида хусусий ёрдамчи хўжаликларга йиллик 2,5 фоиз чегирмали кичик кредитлар бериш, сервис-трансфер кооперативларини ташкил этиш, техника, асбоб-ускуналар лизинги, ва бошқалар тақдим этилади.

Шунингдек, қишлоқда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ўрнини босувчи инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Хусусан, Шимолий Қозоғистон вилояти агросаноат мажмуасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш тажрибасидан фойдаланилади.

Қишлоқ ҳудудларини 2023-2027 йилларда ривожлантириш концепциясида қишлоқ аҳолисини ўзини ўзи бошқариш органларига кенг жалб этиш, ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва ҳоказоларни ўз ичига олган бошқа қатор тадбирлар ҳам назарда тутилган. Бу ҳақда батафсилроқ Концепциянинг ўзида ўқишингиз мумкин.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар
telegram