ҚР Ҳукумати бюджет тақчиллигини қандай қисқартиради
«Бюджет тақчиллиги ҳам аста-секин камаяди. Бюджет харажатларига келсак, биз, шунингдек, концепция доирасида, бюджет харажатларининг ўсиш суръатларини сўнгги 10 йилдаги реал ялпи ички маҳсулотнинг мақсадли кўрсаткичларга мослаштирилган ўртача йиллик ўсиш даражаси бўйича чеклашни назарда тутувчи контрациклик қоидани белгилаб олдик», - деди Алихон Смаилов.
У қабул қилинган чора-тадбирлардан умидлари билан ўртоқлашди.
«Буларнинг барчаси ўз даромадларимизни ўсишини ҳисобга олган ҳолда давлат қарзини сақлаб қолиш, харажатларни сақлаб қолиш ва камомадни ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32 фоиздан кўп бўлмаган нисбатан ўртача даражада камайтириш имконини беради – бу 2024 йилда 32,8 триллион тенгени ташкил этади. Концепцияда биз бюджет қарзига хизмат кўрсатиш чегарасини белгиладик – харажатларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда», - деди бош вазир ўринбосари.
«Бу чора-тадбирларнинг барчаси бюджетимиз барқарорлиги ва мувозанатини таъминлаш, қарздорликни ўртача даражада сақлашга қаратилган. Маълумот учун, ривожланган мамлакатларда давлат қарзи даражаси ЯИМга нисбатан ўртача 120 фоизни, ривожланаётган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 65 фоизни, бизда эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32 фоиздан кўп эмас», - дея хулоса қилди А.Смаилов.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев