ҚР ТИВ Ўзбекистонда қозоғистонлик сайёҳларнинг ноқонуний ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий матбуот котиби Айбек Смадияров Ўзбекистонда қозоғистонлик сайёҳларнинг ноқонуний қўлга олиниши ҳодисасига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ички ишлар идоралари ходимлари қозоғистонлик сайёҳларни махсус воситалардан фойдаланган ҳолда ноқонуний қўлга олгани ҳақида хабар берилганди.

«Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш учун хат юборди. Биз фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз», - деди Айбек Смадияров Ҳукуматда ОАВ вакилларига берган баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, видеони Ташқи ишлар вазирлиги ҳам кўрган.

«Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон милициячилари фуқароларимизга электрошокер ишлатаётгани акс этган видеони кўрсангиз, комментарийларда ўзбек халқининг ўзи ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларини айбламоқда. Биз вазиятни назорат остида ушлаб турамиз. У ерда ички текширув ўтказилиб, полиция ходимлари ишдан бўшатилган. Биз бунга аралашмасликка ҳаракат қиламиз ва фақат фуқароларимизни ҳимоя қилишга эътибор қаратамиз, - деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар