ҚР Таълим ва фан вазирлиги Аризона университети билан қўшма лойиҳа бўйича музокаралар олиб борди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев Аризона университети президенти доктор Р. Роббинс ва АҚШнин Аризона штатидаги Вакиллар палатаси спикери Р. Бауэрс билан онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Кун тартибида стратегик ҳамкорлик ва Қозибаев номидаги ШҚУ негизида Аризона университети филиалини очиш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев хорижий олий ўқув муассасалари филиалларини очиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Учрашувда томонлар келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Аризона Вакиллар палатаси раиси Р. Бауэрс лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди ва таълим сифатини оширишда стратегик ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Вазир ўринбосари Қ. Ерғалиев мазкур лойиҳани амалга ошириш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида сўзлаб берди. Томонлар таълим фаолиятини амалга ошириш, чет эллик олимларни педагогик фаолиятга жалб қилиш ва лицензиялаш тартибини муҳокама қилди.


Таълим, IТ, муҳандислик, агротехника ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитиш АҚШда аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилиши ҳақида келишув мавжуд.

Асосий устувор йўналиш – қўш диплом дастурлари ва қўшма илмий тадқиқотларни ривожлантириш. Шунингдек, халқаро профессорлар ва ишбилармон доиралар вакиллари ҳам иштирок этади.

Эндиликда 2022 йил сентябрида Аризона университети билан ҳамкорликни бошлаш учун стратегик ҳамкорликни тасдиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарур.

Мамлакатда хорижий университетлар кампусларининг очилиши талабаларнинг четга кетишини камайтиради ва Қозоғистон олий таълим тизимига жаҳон андозалари ва янги услубларни жорий этиш имконини беради. Маҳаллий университетлар ўртасидаги рақобат кучаяди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Таълим ва фан вазирлиги, М.Қозибаев номидаги Шимолий Қозоғистон университети ва Аризона университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram