ҚР Таълим ва фан вазири ўринбосари: ОТМларнинг онлайн таълим формати бўйича қонунчилик масаласи ишлаб чиқилмоқда

None
None

NUR-SULTAN. Кazinform - Олий таълимнинг онлайн таълим форматини қонун ҳужжатлари билан тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси да ёзди.

«Олий таълим олиш имкониятини таъминлаш учун онлайн таълим форматини қонун ҳужжатларида тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу хорижлик талабаларни жалб этиш, ёшларнинг хорижга кетишини камайтириш, ўқув бинолари ва ётоқхоналарни таъмирлаш учун молиявий харажатларни камайтириш имконини беради. Онлайн таълим сифатини таъминлаш учун олий таълим муассасаларининг рақамли ресурсларига, таълим дастурлари мазмунига, профессор-ўқитувчиларнинг малакасига алоҳида талаблар ишлаб чиқилади. Ўқишга қабул қилиш жараёнида талабаларнинг тренинглар орқали онлайн ўқишга тайёрлигига алоҳида эътибор қаратилади», — деди вазир ўринбосари.

Шу билан бирга, мамлакатда олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини кенгайтириш сиёсати давом эттирилади.

«Олий таълим муассасаларига турли тилларда ўқитиладиган фанлар фоизини аниқлашда тўлиқ автономия берилган. «Микрокатегориялар», «нано-даражалар», «кенгайтирилган даражалар»(Stackale degree) тушунчалари киритилади. Ўқув жараёнида амалиётчилар сонини кўпайтириш режалаштирилган. Олий таълим муассасалари якуний аттестация турини мустақил белгилаши мумкин», — деди Қуаниш Ерғалиев.

Сўнгги хабарлар