ҚР ССВ тамакига қарамликдан қутулиш йўлларини ўргатувчи мобил илова яратади

None
ASTANА. Кazinform – «Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни кучайтириш, аҳолининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича саводхонлигини ошириш тўғрисида»ги кейинги икки йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланади. Ушбу режа Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Лойиҳадан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга оширишдан иборат. Бу соғлом турмуш тарзини олиб борадиган одамлар улушини ошириш, хулқ-атворда хавф омиллари (чекиш, семириш) тарқалишини камайтириш, аҳолининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича саводхонлигини ошириш, юқумли бўлмаган касалликлардан ўлимни камайтириш ва умр кўриш давомийлигини ошириш имконини беради», - дейилади «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Таклиф этилаётган «Йўл харитаси» 9 та асосий йўналишни ўз ичига олади:

1. Саломатлик профилиактикаси ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;

2. Соғлом ва оқилона овқатланишни тарғиб қилиш;

3. Жисмоний фаоллик ва спортни ривожлантириш;

4. Тамаки маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар ва психофаол ашёлар истеъмолини камайтириш;

5. Психик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш;

6. Жароҳатларнинг камайтириш;

7. Илмий-таҳлилий ёрдам;

8. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти лойиҳаларини амалга ошириш;

9. Тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш даражасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Ҳужжатга мувофиқ, режага асосан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

- таркибида шакар, ёғ ва туз кўп бўлган маҳсулотларни реклама қилишни чеклаш бўйича тавсиялар бериш;

- соғлом миллий таомлар (туз, ёғ, шакари кам) рецептлари китобини ишлаб чиқиш;

- 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг тўғри овқатланиши бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш;

- «Соғлом ошхоналар», «Соғлом кафетерийлар», «Соғлом бистролар», «Соғлом дўконлар» номли соғлом овқатланиш корхоналари тармоғини ривожлантириш (2023 йил – 9 та корхона, 2024 йил – 13 та корхона, 2025 йил – 17 та корхона);

- таркибида шакар бўлган ичимликлар ва тузи кўп бўлган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш;

- соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун Е-СТТ (Е-соғлом турмуш тарзи) электрон платформасини яратиш;

- умумтаълим мактабларида, меҳнат жамоаларида ўқув комплекс дастурларини жорий этиш;

- чекишни ташлаш бўйича мобил иловани ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «СОЅІ» ташаббуси доирасида болалар семизлигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича эпидемиологик тадқиқот ўтказиш.

Ушбу ишлар доирасида қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:

- 2025 йилга келиб соғлом турмуш тарзини олиб борадиган Қозоғистон фуқаролари улушини 30 фоизга етказиш;

- 2025 йилга келиб Қозоғистон аҳолиси орасида 15 ёшдан 19 фоизгача чекишнинг тарқалишини камайтириш;

- 2025 йилга келиб болалар (0-14 ёш) ўртасида семириш билан касалланиш даражасини 100 минг аҳолига 90 фоизгача камайтириш;

- фуқароларнинг умр кўриш давомийлигини 2020 йилдаги 71,37 ёшдан 2025 йилда 75 ёшга ошириш.

«Йўл харитаси» 27 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram