ҚР Соғлиқни сақлаш вазири гриппга қарши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой гриппга қарши эмланди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Мен ҳар йили гриппга қарши вакцина олганман. Ўтган йили эмлашдан кейин шамолламадим. Бугун Қозоғистонда ҳар йили гриппга қарши эмлаш кампанияси бошланди. Барчангизга сиҳат-саломатлик тилайман!», - деб ёзди вазир Facebook даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги эмлаш кампанияси арафасида бюджет маблағлари ҳисобидан Россияда ишлаб чиқарилган 2,5 миллион доза «Гриппол+» вакцинаси сотиб олинди. Шунингдек, Санофи-Пастер (Франция) ишлаб чиқарилган «Ваксигрип Тетра», Инфлювак (Нидерланд) ва Синовак Биотек (Хитой) томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар ҳам мавжуд.


Сўнгги хабарлар