12:41, 07 Февраль 2022 | GMT +5
ҚР сенаторлари палатанинг бўлажак мажлиси кун тартибини тасдиқладилар
NUR-SULTAN. Кazinform - Маулен Ашимбаев раислигида Сенат Бюросининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг 10 февралдаги мажлиси кун тартиби тасдиқланди, деб хабар беради Кazinform.
Шунга кўра, бўлажак мажлисда Сенат депутати Ляззат Қалтаеванинг қасамёд қилиш ва уни Сенат доимий қўмитасига сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.
Шунингдек, депутатлар «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида халқаро солиқ режимини такомиллаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқадилар. Ушбу ҳужжатда икки давлат ҳукуматларининг солиқ масалаларида ўзаро ёрдам кўрсатиш, автоматик ахборот алмашиш учун самарали инфратузилмадан фойдаланган ҳолда халқаро солиқ режимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Бюро мажлисида Мажилисдан келиб тушган қонун лойиҳалари Сенатнинг доимий комиссияларига ишлаш учун тарқатилди.