ҚР Сенати МДҲ доирасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади

None
ASTANА. Кazinform – Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида «МДҲга аъзо давлатларнинг ахборот ва телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектларига бўлган ҳуқуқларни сақлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун маъқулланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ушбу Қонун ахборот-коммуникация тармоқларида, жумладан, интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилишига қарши ҳаракат механизмларини яратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган. Битим МДҲнинг саккизта давлати томонидан 2021 йил 12 ноябрда МДҲ Ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида имзоланган. Ҳозирда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия республикалари томонидан ички чора-тадбирлар ўтказилди», — деди сенатор Амангелди Тўламисов.

Мамлакат қонунчилигига амал қилган ҳолда, келишув ижросини таъминлаш жараёнида: қонун ҳужжатларини такомиллаштириш; иштирокчи давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни ва ахборот алмашинувини чуқурлаштириш; кўрсатилган соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; ушбу мавзу бўйича семинарлар, конференциялар ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантиради.

photo

«Ҳозирги вақтда муаллифлик ҳуқуқини, жумладан, интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш механизмларини ишлаб чиқиш нафақат жаҳон мамлакатлари миллий қонунчилиги, балки халқаро ҳуқуқнинг ҳам вазифаси ҳисобланади. Шу сабабли, ҳозирда барча мамлакатлар ушбу муаммони тартибга солишнинг мақбул вариантларини шакллантириш устида фаол ишламоқда. Шартномани амалга ошириш муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича тўғридан-тўғри интернет тармоғида тажриба ва маълумот алмашишдан иборат. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд (ҳар бири ўз йўналиши бўйича) мазкур келишувни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. Шунинг доирасида тегишли чора-тадбирларни кучайтириш инобатга олинди», — деди депутат.

Унга кўра, Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш тузилмоқда.

photo

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram