ҚР Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан «Арзон интернет» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда лойиҳа давлат органлари томонидан тасдиқланмоқда.
«Лойиҳадан кўзланган мақсад – аҳоли ва бизнесни секундига 100 Мбит дан кам бўлмаган юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш. Миллий лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири 3000 та аҳоли пунктига оптик толали алоқа ўтказишдир. Яъни, гап нафақат мактаб, шифохона ва ҳокимлик каби маъмурий бинолар ҳақида, балки биринчи навбатда ҳақиқий уйларни юқори тезликдаги интернетга улаш ҳақида кетмоқда», — деди Бағдат Мусин вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.
Шу билан бирга, Рақамли ривожланиш вазирлиги Жаҳон рақамлаштириш банки билан ҳамкорликда интернет тармоғига уланиш, кичик ва ўрта операторларни субсидиялаш учун махсус грантлар ажратмоқда.
Шунингдек, вазир таъкидлаганидек, 20 та шаҳарда 5G мобил алоқасини oрнатиш ишлари бошланади.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи