20:50, 05 Апрель 2024 | GMT +5
ҚР Президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якунланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи ниҳоясига етди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Урганч аэропортидан кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан норасмий учрашув ўтказди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Хивага амалий ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ўзбекистон енгил саноатидаги намунавий корхоналардан бири ҳисобланган «HIVA GILAMLARI» гилам тўқиш фабрикасига ташриф буюрди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл соҳасида қўшма корхона ташкил қилади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Хива шаҳрининг тарихий жойларига ташриф буюрди.

