Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл соҳасида қўшма корхона ташкил қилади

ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг музокаралари чоғида маълум қилинди.

ҚР Президенті
Фото: akorda.kz

Ақорда матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида давлат раҳбарлари Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги олтинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг бориши, шунингдек, C5+ форматидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарлари минтақада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди. Мазкур қўшма корхонани ташкил этишдан мақсад Қозоғистон-Хитой чегарасидаги ва Ўзбекистондаги юк терминалларидан ўзаро манфаатли асосда Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналишида юк ташишни ташкил этишдан иборат.

Мазкур лойиҳа ўзаро савдони рағбатлантириш ва юк ташиш ҳажмини ошириш, шунингдек, жанубий йўналишда юк ташиш ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради.

Қўшма корхона Трансафғон йўналишини ривожлантиришга йўналтирилади.

Бундан аввал Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан норасмий учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар