ҚР Президентига пул-кредит сиёсати бўйича амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Давлат раҳбари Миллий банкнинг жаҳондаги геосиёсий вазият ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга молиявий ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, жумладан, тенге депозитларини ҳимоя қилиш, пул-кредит сиёсатини ташқи ва ички сектордаги асосий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Ғалимжан Пирматов валюта бозоридаги вазият, Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари ва Миллий жамғарма маблағлари ҳолати ҳақида гапирди.

Йиғилиш якунлари бўйича Президент бир қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар