ҚР Президентига мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўз фаолияти ҳақида ҳисобот берди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Артур Ластаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойида амалга оширилган ишлар натижалари, жумладан, фуқаролар ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Омбудсман институти ва унинг ҳудудлардаги ваколатхоналари томонидан мазкур даврда 2318 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган.

Артур Ластаевнинг сўзларига кўра, маҳаллий ишни кучайтириш мақсадида Миллий профилактика механизми аъзолари таркиби янгиланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил болалар муассасаларида зўравонликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратяпти. Хусусан, Вакил 213 марта бундай муассасаларга ташриф буюриб, 800 дан ортиқ тавсиялар берган. Омбудсман ташаббуси билан қийноқ ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бир қатор махсус тавсиялар берилган.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда фуқаролар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram