ҚР Президентига мамлакатдаги криминоген вазият ҳақида маълумот берилди

Президентга 30 июнда бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида мамлакатдаги криминоген вазият, берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаевга жиноятлар сони камайгани ҳақида сўзлаб берилди. Марат Ахметжоновнинг таъкидлашича, мамлкатда қотиллик, безорилик, ўғирлик, талончилик, талончилик, мол ўғирлик, соғликка оғир зарар етказиш ва бошқа жиноятлар сезиларли даражада камайган.
Астанада амалга оширилган CyberPol лойиҳаси натижалари Президентга тақдим этилди. Лойиҳа интернетдаги фирибгарликка қарши чораларни такомиллаштиришга қаратилган.
Йиғилиш якунида Президент ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ҳуқуқий тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш бўйича қатор вазифаларни юклади.