ҚР Президенти ЖССТ раҳбари билан QazVac вакцинасини рўйхатдан ўтказиш масаласини муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомат Тоқаев Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
None
None

Давлат раҳбари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан видео анжуман тарзида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Қозоғистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги айниқса, коронавирус пандемиясига қарши чора-тадбирлар бўйича ҳамкорликни орттиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни жуда юқори баҳолади. Шунингдек, Тедрос Аданом Гебрейесуснинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилиш маросимида COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш бўйича жаҳон иродасини кучайтиришга чақирган сўзини қўллаб-қувватлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг айтишича, сентябр ойига қадар сайёрамиз аҳолисининг 10 фоизи эмланиб, йил охиригача бу кўрсаткич 30 фоизга етиши керак.

Президент мамлакатга кўрсатган ёрдами, яъни, пандемиянинг дастлабки ойларида муҳофаза воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб бергани учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қасим-Жомат Тоқаев Тедрос Адханом Гебрейесусга Қозоғистонда коронавирус билан курашиш учун кўрилаётган чоралар тўғрисида ахборот берди.

Мулоқот давомида COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. Президент Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарига Қозоғистон ишлаб чиқарган COVID-19 вакцинаси клиник синовларининг дастлабки натижалари ҳақида гапириб берди. Қозоғистон вакцинасининг самарадорлик даражаси 96 фоиздир. Ҳозирги пайтда соҳа муассасалари Қозоғистон вакцинасига рухсат олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан иш олиб бормоқда. Тедрос Адханом Гебрейесус Қасим-Жомарт Тоқаевнинг пандемияга қарши курашдаги меҳнатига юқори баҳо берди.

«Бугунги кунга қадар 2 миллион киши эмланган экан. Бу жуда яхши кўрсаткич. Жуда кўп давлатлар бу даражага етгани йўқ. Аҳолининг 55 фоизини эмлаймиз деган мақсадларингиз қўллаб-қувватлашга арзийди», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари.

Шу билан бир қаторда, QazVac вакцинаси тайёрланмасини қўллаб-қувватлашини ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар пайтида фойдаланиладиган дори-дармонлар рўйхатига киритиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Томонлар биринчи тиббий-санитар ёрдам хизматининг ривожланиш истиқболлари, айниқса, 2018 йили қабул қилинган Астана декларациясини тараққий этдириш масаласини кўтарди. Шу муносабат билан Давлат раҳбари Қозоғистон ташаббуси бўйича тайёрланган Биринчи тиббий-санитар ёрдам тўғрисидаги сиёсий резолюцияни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳужжат 2022 йили бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида қабул қилиниши мумкин. Резолюция лойиҳаси Астана декларацияси вазифалари ва Биринчи тиббий-санитар ёрдам механизмларидан таркиб топган.

Қасим-Жомарт Тоқаев Адханом Гебрейесусга «One Health» дастури доирасида тайёрланган Марказий Осиё салоҳиятини орттириш тўғрисидаги Қозоғистоннинг пилот лойиҳаси тақдим этди. Бу лойиҳа касаллик ва биохавфсизлик назоратининг ҳудудий марказини қуришни мақсад қилган.

Томонлар пандемиянинг хавф-хатарларини енгиб ўтиш мақсадида ҳамкорликда иш олиб боришни давом этдиришга келишдилар. Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қадриятлари ва мақсадларини янада тараққий этдиришга тайёр эканлигини очиқ айтди.



Сўнгги хабарлар