ҚР Президенти Жанубий Африкани Озодлик куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Жанубий Африка Республикаси Президентига табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса ва унинг ватандошларини миллий байрам – Озодлик куни билан табриклади.
“Давлатимиз раҳбари Жанубий Африка сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланган давлат бўлиб, бугунги кунда халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзосига айланганини таъкидлади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик келажакда янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди. Телеграммада Президент Кирил Рамафосага масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва Жанубий Африка Республикаси халқига фаровонлик тилади”, – дейилади Ақорда тарқатган хабарда.
Аввалроқ Токаев Эрон президентига ҳамдардлик телеграммаси юборган эди.