ҚР Президенти жаҳон можароларини ҳал қилишнинг мажбурий шартини номлади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жаҳондаги можароларни ҳал этишда руҳий етакчиларининг роли юксак эканини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз сиёсатчилар баҳслашганда, диний етакчилар бир-бирига яқинлашиш истаги билан бунга қарши туришларини кўрамиз. Бугун биз инсониятга қарама-қаршилик муҳитидан чиқиш йўлини кўрсата оладиган маънавий етакчиларнинг мулоқотини ўтказмоқдамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида.

Президент бундай кенг кўламли мулоқот тажрибаси руҳий етакчилари орасида тинчликка эришиш бўйича ташаббусларни шакллантиришга ёрдам беришига ишонч билдирди.

«Дунёнинг барча минтақаларидаги можароларни ҳал қилиш мутлақо зарурдир. Диний етакчилар – инсоният виждони посбонлари, шунинг учун ким, агар сиз бўлмасангиз, бизга ўзаро ишонч, меҳр-оқибат, тинчлик йўлини кўрсата олади? Бугун инсоният янги хавфсизлик тизимини яратиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирдамликка муҳтож. Бизга тинчлик учун янги глобал ҳаракат керак. Ишончим комилки, бу борада жаҳон етакчиларининг ўрни жуда муҳим», - деди Давлат раҳбари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар