15:09, 29 Июль 2025 | GMT +5
ҚР Президенти YDA Holding компанияси бошқаруви раиси Ҳусейн Арсланни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга YDA Holding компаниясининг Қозоғистондаги инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Хусусан, турк холдинги Туркистон, Астана ва Петропавловск шаҳарларида кўп ихтисослашган шифохоналар қуриш ва фойдаланишга оид учта лойиҳани ўз зиммасига олди.
Келгусида компания Астана шаҳридаги YDA Industrial Park кўп тармоқли мажмуасини кенгайтиради ва сэндвич-панельлар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлайди.
Бундан ташқари, Ҳусейн Арслан компаниянинг Ақтау шаҳрида мультимодаль транзит хаб яратиш режалари билан ўртоқлашди.
Давлат раҳбари холдингнинг Қозоғистонга бўлган стратегик қизиқиши ва мамлакатда амалга ошираётган сармоявий ташаббусларини юқори баҳолади.