ҚР Президенти Япония Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва вазир Такеши Ивая Қозоғистон-Япония кенгайтирилган стратегик шериклигининг савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги интеграция масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 Мемлекет басшысы Жапонияның Сыртқы істер министрін қабылдады
Фото: Ақорда

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Япония Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарига миннатдорлик билдириб, унинг Астанага ташрифи икки давлат муносабатлари ривожига янги суръат бағишлашини таъкидлади.

“Япония бизнинг Осиёдаги ишончли ва яқин ҳамкоримиз. Биз Токио билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берамиз. Бош вазир Ишибага энг самимий табрикларимни билдирмоқчиман. Бош вазир Шигеру Ишиба Қозоғистонга расмий ташриф билан келмоқчи. Биз унинг ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз ва унга тайёргарлик кўрамиз. Ишонч билан айтиш мумкинки, ўзаро муносабатларимиз юқори суръатларда ривожланиб бормоқда”, – деди ҚР Президенти.

Ўз навбатида Такеши Ивая Қозоғистон Президентига меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди.

“Бош вазиримизга саломингизни албатта етказамиз. Қозоғистон ва Япония халқаро тартибни мустаҳкамлашдан манфаатдор стратегик шериклардир. Менинг ушбу ташрифим икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга замин яратади, деб ўйлайман”, – деди Япония ташқи ишлар вазири.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Такеши Ивая халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Сўнгги хабарлар