ҚР Президенти Япония Парламентининг Қозоғистон билан дўстлик лигаси раисини қабул қилди

ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон билан дўстлик бўйича Япония Парламент лигаси раиси Тошиаки Эндони қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Учрашувда Қозоғистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тошиаки Эндони мамлакатга ташрифи билан қутлар экан, қозоғистонликлар япон халқига азалдан алоҳида ҳурмат ва қизиқиш туйғуси билан яшаб келганини таъкидлади.

Давлат раҳбари мамлакатлар ўртасидаги ишончли муносабатлар алоҳида савияда эканини таъкидлаб, Япония парламентининг Қозоғистон билан дўстлик лигасининг алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.

Қозоғистон-Япония муносабатлари комплексида иқтисодий ўлчов муҳим рол ўйнайди. Президент савдо ва сармоявий ҳамкорликдаги кенг имкониятларга тўхталиб, мамлакат иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга 8 миллиард доллар сармоя киритган Япония Қозоғистон иқтисодиётининг энг йирик сармоядорлар ўнталигига кирди, деди. Шунингдек, у давлатлар щртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард долларга етганини таъкидлаб, уни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Тошиаки Эндо учрашиш имконияти учун миннатдорчилик билдириб, Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг Қозоғистон раҳбарига мурожаатини етказди.

Парламент дўстлик лигаси раиси Япония Парламенти Қозоғистон билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Сўнгги хабарлар