ҚР Президенти янги тайинланган вазирларни қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари янги тайинланган вазирларни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform БОРТ№1 Теlegram-каналига таяниб.

Президент Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев, Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменова, Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов, Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев, Адлия вазири Азамат Есқараевни қабул қилди.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев вазирликлар масъулияти остидаги давлат ва тармоқ дастурлари ҳамда миллий лойиҳаларни самарали амалга ошириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаевга геология ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳаларини тартибга солиш, транспорт-логистика салоҳияти ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, шунингдек, уй-жой қурилиши ҳажмини ошириш ишларини топширди.

Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулайменова зиммасига сув сиёсати ва табиий ресурсларни тартибга солиш, ободонлаштириш ва фуқароларни экологик маънода тарбиялаш вазифалари юклатилди.

Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Ораловга туризм, оммавий спорт ва маданиятни ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Президент Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаевга «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим сифатини ошириш бўйича топшириқ берди.

Адлия вазири Азамат Есқараевга қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича қатор вазифалар юкланди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев фуқаролар билан яқиндан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram