ҚР Президенти XI «Айбин» халқаро ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғинни очиб берди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти, Қозоғистон Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев XI халқаро «Айбин» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғиннинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

President addresses Aibyn XI International Military-Patriotic Youth Gathering
Фото: Ақорда

Жорий йилги тадбир Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон давлатларининг ҳарбий-ватанпарвар ҳаракатларида қатнашувчи 800 га яқин ёшларни бир жойга жамлади ва Ақтўбе вилоятида ташкил этилди.

д
Фото: Ақорда
д
Фото: Ақорда

Йиғин иккита муҳим санага – Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ва қаҳрамон қозоқ қизларидан бири, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Алия Молдағулованинг 100 йиллик юбилейига бағишланган.

Мемлекет басшысы XI «Айбын» халықаралық әскери-патриоттық жастар жиынын ашты
Фото: Ақорда
д
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев барча иштирокчиларни «Айбин» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғиннинг очилиши билан табриклаб, бу тадбир ёш авлоднинг руҳий тарбияси учун жуда муҳим эканини таъкидлади.

“Бу йилги «Айбин» йиғини совет қаҳрамони, жасур қозоқ қизи Алия Молдағулованинг 100 йиллигига бағишланди. Унинг жасорати халқимиз ва дўст мамлакатлар тарихига тилга олишга арзигулик из қолдирди. Алия ёш бўлишига қарамай, фронтга йўл олиб, урушнинг энг даҳшатли нуқталарида иштирок этди. У жангларда беқиёс жасорат ва Ватан олдидаги бурчни сидқидилдан бажариш намунасини кўрсатди. Шу йил Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги. Бу – мамлакатларимиз учун умумий тарихий байрам. Ғалаба кунини нишонлаш – қаҳрамон аждодларимизга эҳтиром билдириш, уларнинг жасоратини хотирамизда тиклаш демакдир. Қозоғистон учун бу байрамнинг маъноси алоҳида. Халқимиз Буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшди, эркинлик ва адолат учун жон куйдирди. Қозоғистондан 1 миллион 200 мингдан зиёд фуқаро фронтга жўнаб кетган, уларнинг ярми жасорат билан ҳалок бўлди. Минглаб одамлар далада, завод ва фабрикаларда меҳнат қилиб, фронтни озиқ-овқат, қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлади. Биз қаҳрамонларимизни ва меҳнат фронтида хизмат қилганларни ҳеч қачон унутмаймиз, уларнинг номларини абадий хотирамизда сақлаймиз. Улар бутун дунёда тинчлик ва осойишталик учун оғир синовларни енгиб ўтишди”, – деди Президент.

XI военно-патриотический сбор молодежи «Айбын»
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирги беқарор ва хатарли замонда биз ана шу тарихий ҳақиқатга содиқ қолишимиз ва уруш фожиаларидан ҳулоса чиқаришимиз керак.

“Ёшлар тинч ҳаёт қадрини чуқур англаб етиши шарт. Ҳар йили дунёдаги қарама-қаршиликлар ортиб, давлатлар ўртасидаги низолар кучайиб бормоқда. Бундай мураккаб шароитда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро англашув, ишонч ва келишув жуда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги мусобақалар хорижий давлатлар билан кўп томонлама ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

XI военно-патриотический сбор молодежи «Айбын»
Фото: Ақорда
XI военно-патриотический сбор молодежи «Айбын»
Фото: Ақорда

Президент ҳарбий хизмат шарафли бурч эканини таъкидлаб, мамлакат ёш авлоднинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор қаратаётганини билдирди.

“Қудратли Армия – мустақиллик асоси ва барқарор тараққиёт гаровидир. Бугун сафда турган аскарлар – ҳақиқий ватанпарвар, жасур ва мустаҳкам иродали йигитлар. Қозоғистон Армиясининг келажаги сизларнинг қўлингизда! Адолатли ва Хавфсиз Қозоғистонни яратадиган ҳам сизларсиз. Олий Бош қўмондон сифатида мен юртимизнинг билимли, садоқатли ва фидойи ёшларига ишонаман! Яқин кунларда сизларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятингиз синовдан ўтади. Ҳарбий хизмат қандай эканини ҳис қилиб, замонавий армиянинг илғор технологиялари билан танишасизлар. Ҳақиқий жангчи – фақат меҳнат, интизом ва масъулият билан ғалабага етади. Тактик ўйинлар давомида сизларга жасорат ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти керак бўлади. Жамоада ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, бир-бирингизга ёрдам бериш талаб қилинади. Бугунги йиғинда Қозоғистон шарафини «Жас сарбаз» ҳарбий-ватанпарвар ҳаракатининг энг яхши вакиллари ҳимоя қилади. Мен ёшларимиз мусобақаларда фаол иштирок этибгина қолмай, меҳмондўст ва очиқ кўнгилли халқимизга муносиб саҳифани намоён этади, деб ишонаман. Шу ерда сизлар янги кўникмаларни эгаллаб, садоқатли дўстлар топасизлар ва ёрқин таассуротлар билан қайтасизлар. Барчангизга омад тилайман!” – деди Президент.

Мемлекет басшысы XI «Айбын» халықаралық әскери-патриоттық жастар жиынын ашты
Фото: Ақорда
Мемлекет басшысы XI «Айбын» халықаралық әскери-патриоттық жастар жиынын ашты
Фото: Ақорда

Йиғин доирасида болалар ва ўсмирлар «Айбин дарини» интеллектуал ўйини, «Smart Sarbaz» технология танлови ва «Айбин юлдузи» ижодий мусобақасида қатнашадилар. Шунингдек, пневматик милтиқдан ўқ отиш, Калашников автоматини қисмларга ажратиб, қайта йиғиш бўйича мусобақалар ўтказилади.

Дастурда шунингдек спорт мусобақалари, «Кучимиз бирликда» ҳарбий-стратегик ўйини ҳам бор. Кечқурун ёшлар олов атрофида ватансеварлик қўшиқларини куйлашади.

Сўнгги хабарлар