ҚР Президенти Вьетнам Миллий мажлиси Раиси Вионг Динь Хюэни қабул қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Миллий мажлиси раиси Вионг Динь Хюэ билан суҳбат чоғида Қозоғистон икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.
Вионг Динь Хюэ Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг парламентлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.
«Сизнинг ташрифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган самимий интилишингиздан далолат беради. Шунингдек, ташрифингиз олдинга қўйилган муҳим қадам бўлиб, Вьетнам ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий ва кўп томонлама ҳамкорликка янги суръат бағишлайди, деб ишонаман. Қолаверса, парламентда узоқ йиллар хизмат қилганингиз, катта тажриба тўплаганингиз ҳам маълум. Бу қонун чиқарувчи органларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда фойдали бўлади, деб ўйлаймиз», - деди Миллий Мажлис раиси.