14:19, 16 Сентябрь 2023 | GMT +5
ҚР Президенти Ҳукуматга ғаллакор фирмаларга кўмаклашиш бўйича топшириқ берди
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга шимолий ҳудудлардаги ғалла етиштирувчи фермер ва фермер хўжаликларига молиявий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги ноқулай об-ҳаво ва ноқулай шароит туфайли ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга ғалла етиштирувчи фермер ва фермер хўжаликларига молиявий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди», – дейилади хабарда.