Tiryaki Holding Астанада буғдой ва нўхатни қайта ишлашга сармоя киритади

ASTANA. Kazinform — Учрашув давомида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Tiryaki Holding компаниясининг ижрочи директори Сулаймон Тирьякиоғлу агросаноат мажмуаси йўналишида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик масаласини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Мемлекет басшысы Tiryaki Holding компаниясының атқарушы директоры Сүлеймен Тирьякиоғлыны қабылдады
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари компаниянинг Астана шаҳрида буғдай ва дуккакли маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш заводини барпо этиш бўйича қарорини қўллаб-қувватлади.

Сулаймон Тирьякиоғлу мазкур лойиҳа Қозоғистоннинг қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун логистикани самарали ташкил этиш, омбор инфратузилмасини рақамлаштириш ва элеваторларни модернизация қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Tiryaki Holding – донли, ёғли экинлар, ем-хашак етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар