19:20, 20 Май 2025 | GMT +5
ҚР Президенти ТДТнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Будапештга борди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Будапештга борди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

“Давлат раҳбари бугун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар ўтказади”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 20-21 май кунлари Венгрияга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
Венгриядаги Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида қандай масалалар муҳокама қилиниши мумкин? Kazinform таҳлилий шарҳловчиси ушбу мавзуни чуқур ўрганди. Батафсил ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

