ҚР Президенти тўртта давлатга элчиларни тайинлади
ҚР Президенти Фармони билан Бақит Амангелдиули Дуйсенбаев Қозоғистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. У Қозоғистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод этилди.
Нурғали Алмасбайули Аристанов Қозоғистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.
Ақилбек Абсатули Камалдинов Қозоғистон Республикасининг Хорватия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. У Қозоғистон Республикасининг Канададаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод этилди.
Қозоғистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Асқар Сейдахметули Қуттықадам Қозоғистон Республикасининг Австралия ва Янги Зеландия Иттифоқидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.