ҚР Президенти суд тизимини модернизация қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди

Қасим-Жомарт Токаев ўз нутқида суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ушбу соҳада янги мутахассисларни жалб қилиши, одил судловни ўрнатиши кераклигини таъкидлади.
Бундай чора-тадбирлар, аввало, аҳолининг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун амалга оширилади. Шу билан бирга, судлар ва суд процесслари замонавий талабларга жавоб бериши ва фуқароларимиз, корхоналаримиз ва инвесторларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Президент эпидемияга қарамай, давлат суд тизимини модернизация қилишда давом этишини таъкидлади.
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев суд тизимида янги ахборот технологияларидан фойдаланиш масаласига тўхталиб ўтди. Судлар замонавий технологияларнинг барча ютуқларидан фойдаланишга мажбурдирлар. Консерватив ёндашувларга ўрин йўқ. Шу билан бирга, замонавий технологик ечимларни фаол татбиқ этиб, замон билан ҳамнафас бўлиш зарур.
Мажлисда Олий суд раиси Жақип Асанов ва Қозоғистон тадбиркорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Рустем Журсинов ҳам сўзга чиқдилар.
Учрашувдан олдин Президентга Олий суд томонидан тақдим этилаётган янги ахборот тизимлари ва хизматлари таништирилди.