ҚР Президенти: Шимолий ҳудудларга кўчувчиларга бериладиган ёрдам пули 2 баравар оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ички миграцияни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора сифатида шимолий ҳудудларга кўчувчиларга бериладиган ёрдам пули 2 баравар ошириш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 4-йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда миграция жараёнларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш зарур. Бу, биринчи навбатда, фуқароларни мамлакат жанубидан шимолга кўчиришга тегишли. Ушбу масала бир неча бор Миллий кенгашда кўтарилган. Уни ҳар томонлама ҳал қилиш учун, аввало, электрон меҳнат биржаси асосида ягона ахборот ресурсини яратиш зарур», - деди Президент.

Қозоғистон Президенти яқинда Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташриф билан борганини таъкидлади.

«Гарчи бу вилоят аҳоли сони энг секин ўсаётган ҳудудлардан бири бўлса-да, мигрантларни жалб қилишда яхши натижаларни кўрсатди. Вилоятда кўчиб келувчилар учун уйлар қурилмоқда. Шу билан бирга, коммунал инфратузилма турли хил ижтимоий объектларни ривожлантирмоқда ва такомиллаштирмоқда. Мигрантлар учун қўшимча рағбат сифатида, улар учун имтиёзлар миқдорини икки баравар – ойлик ҳисоб кўрсатгичининг 35 бараваридан 70 бараваригача кўпайтириш керак, деб ўйлайман. Мен ҳукуматга ушбу масалани ўрганишни ва бир ой ичида қарор қабул қилишни буюраман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар