ҚР Президенти ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Учрашувда ШҲТ доирасидаги интеграцияни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

 Мемлекет басшысы ШЫҰ бас хатшысы Нұрлан Ермекбаевты қабылдады
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг самарали ва мувозанатли халқаро ташкилот сифатидаги ролини кучайтиришга катта аҳамият беради. Бу замонавий жаҳон сиёсати муаммоларига тезкор жавоб беришга хизмат қилади.

Давлат раҳбари Хитойнинг ШҲТга раислигини юқори баҳолади ва ташкилот механизмларини такомиллаштириш тарафдори эканини билдирди. Бундан ташқари, Қозоғистон томонидан Ташкилот доирасида таклиф этилган асосий ташаббусларни амалга ошириш йўллари кўриб чиқилди.

Сўнгги хабарлар