15:11, 07 Июн 2023 | GMT +6
ҚР Президенти Shell компанияси раҳбари билан учрашди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Shell компанияси раҳбари Уаэль Сауан билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Давлат раҳбари Shell концерни бош ижрочи директори Уаэль Сауан билан учрашди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга трансмиллий компания томонидан энергетика ва нефть-кимё соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Учрашувда Қозоғистон ва компания ўртасидаги нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.