ҚР Президенти ШҲТ давлатларини ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини оширишга таклиф қилди

«Протекционизмнинг кучайиши ва халқаро таъминот занжирларининг узилиши бизнинг ташкилотимизнинг иқтисодий салоҳиятини очиб беришни долзарб масалага айлантиради. 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш ўзаро савдони тиклаш ва кенгайтиришга ҳисса қўшади деган умиддамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ саммитида.
ҚР Президенти ушбу муаммони ҳал қилиш лойиҳа фаолиятини молиялаштириш механизмларини яратиш бўйича музокараларни тезлаштиришни талаб қилишини таъкидлади ва ўз таклифини билдирди.
«Бундай ишларга яхши туртки ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини босқичма-босқич таъминлаш бўйича йўл харитасини қабул қилиш, шунингдек, Евроосиё молиявий маслаҳат механизмини яратиш бу каби ишларга янги туртки беради», - деб хулоса қилди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев