ҚР Президенти Сенат раисини қабул қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Маулен Ашимбаев Президентга Сенатнинг ислоҳотларни қонунчилик билан таъминлаш бўйича ўтган ойлардаги фаолияти якунлари ва келгуси даврга мўлжалланган режалари ҳақида маълумот берди.

Президентнинг мамлакат ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш Сенатнинг асосий устувор йўналиши эканини таъкидлади.

Айни пайтда аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, трансферт нархлари, аҳоли миграцияси, алоқа ва рақамлаштириш, фан ва таълим тўғрисидаги қонунлар сенаторлар муҳокамасида.

Сенаторлар томонидан фан, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, органик маҳсулотлар айланмаси, хавфсиз меҳнат шароитларини яхшилаш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 10 та қонун лойиҳаси Мажилис муҳокамасига киритилди.

Жорий йилда Бюджет, Қурилиш, Сув, Солиқ ва Рақамли кодексларни, шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”, “Масс-медиа тўғрисида”ги ва “Иссиқлик энергияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилгани маълум қилинди.

У Давлат раҳбари фармойиши билан тузилган Қозоғистоннинг барқарор ривожланиши соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ижросини назорат қилиш бўйича парламент комиссияси фаолияти тўғрисида ахборот берди.

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти фаолияти билан таништирди.

Айни пайтда 2023-2033 йилларга мўлжалланган съездни ривожлантириш концепцияси амалга оширилмоқда.

Унинг айтишича, Сенат ва Маслиҳат депутатлари ўртасидаги ишлар фаоллашган.

Бу борада Сенат ҳузуридаги «Өңір» депутатлар гуруҳи ва маҳаллий вакиллик органлари билан ўзаро ҳамкорлик кенгаши фаол иштирок этмоқда.

Жорий йилда мамлакатда маслиҳат институти ташкил этилганига 30 йил тўлди.

Шу муносабат билан апрель ойида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилаётганини айтди.

Президент мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қонунчилик билан таъминлаш муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳудудларни ривожлантиришга максимал даражада кўмак бериш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши, деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича, бу ишга маҳаллий вакиллик органлари депутатларини кенг жалб этиш зарур.

Сўнгги хабарлар