ҚР Президенти Семей ўрмонини тиклаш бўйича аҳолининг ташаббусини қўллаб-қувватлади

Семей Орманы
Фото: yandex.kz

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий аҳолининг Семей шаҳри яқинидаги ёниб кетган қарағай ўрмонини тиклаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий аҳолининг Семей шаҳри атрофида ёниб кетган қарағай ўрмонини тиклаш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади”, – деб ёзди ҚР Президентининг маслаҳатчиси, Президент матбуот котиби Берик Уали ўз Facebook саҳифасида.

“Яшил ҳудуд” мавзули ҳафталиги доирасида “Семей ўрмони” давлат қўриқхонаси ҳудудида кенг кўламли акция ташкил этилган ва Бородулихинск аҳоли пункти яқинида кўчатлар экилган.

Акция доирасида Воскресеновка қишлоғи яқинидаги 5 гектар майдонга 23 минг туп кўчат экилди. “Тоза Қозоғистон” экологик акцияси доирасида “Семей ўрмони” давлат қўриқхонаси ҳудудида жами 70 минг туп дарахт экилди.

Сўнгги хабарлар