12:10, 10 Январь 2021 | GMT +5
ҚР Президенти сайловда овоз берди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Парламенти ва маҳаллий маслихатлар депутатлари сайловида овоз берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти пойтахтдаги 58-сонли Ўқувчилар саройида жойлашган, сайлов участкасига келиб, ўз танловини қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда ташкил этилган барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.