ҚР Президенти Санкт-Петербург форумида: Озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш – умумий вазифамиз
«Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ички барқарорликни сақлашнинг устувор йўналиши ва омили бўлиб қолмоқда. Ишончли озиқ-овқат тизимини яратиш учун инновацион ечимлар ва илғор технологияларни жорий этиш орқали озиқ-овқат харажатларини камайтириш муҳим аҳамиятга эга», — деди Қозоғистон Президенти.
Қ. Тоқаев барча иштирокчи давлатларнинг миллий даражада ҳам, минтақавий бирлашмалар, жумладан, ЕОИИ доирасида ҳам эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлларини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
«Бирлашган фронт бўлмаса, бу жуда муҳим соҳада белгиланган мақсадларга эришиш қийин бўлади. Бошқача айтганда, ҳаддан ташқари инфляция ва озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш умумий вазифамиздир. Бизда ҳозир ва яқин келажакда бундан муҳимроқ мақсад йўқ, чунки бу фуқароларимиз фаровонлиги билан бевосита боғлиқ. Мамлакатларимиз салоҳияти бозорларимизни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам ва тўлиқ таъминлаш имконини беради», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи